Одил Аҳмедовнинг жамоадоши "Арсенал"да Санчеснинг ўрнини эгаллаши мумкин

23 май, 18:55 860

Одил Аҳмедовнинг жамоадоши

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубида тўп сураётган Халк фаолиятини Лондоннинг “Арсенал”ида давом эттириши мумкин.

Don Balon нашрининг хабар беришича 30 ёшли бразилиялик ҳужумчи “канонирлар” билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётган Алексис Санчеснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумотларга кўра “Арсенал” Халкнинг молиявий иштаҳасини қондириши мумкин. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Халк Англия премьер-лигасида ўйнашни орзу қилиши ва “Арсенал”га мухлис эканлиги ҳақида айтган эди.