Одил Аҳмедовнинг жамоасига нима бўлди?
Бугун Хитой Суперлигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Бейжинг Гуоан” клубини қабул қилди.
Мазкур ўйинда мезбонлар рақибга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 980 дақиқа ўйнади.
Қайд этиш жоиз, мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган шанхайликлар миллий чемпионат баҳсларида доирасида ўтган сўнгги 3 беллашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади.
Хитой Суперлигаси. 9-тур
“Шанхай СИПГ” – “Бейжинг Гуоан” 1:2
Голлар: Элкесон (28) – Пиао Ченг (46), Бакамбу (52).
Фикрлар