Одил Аҳмедовнинг машҳур жамоадошлари ёрқин келажакка ишонмоқда
12 январь, 15:33 | 519
 

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан бирга "Шанхай СИПГ" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик футболчи Оскар Хитой чемпионатида тез орада дунёнинг энг кучли лигасига айланишига ишонч билдирди.

- Хитой клуби таклифини қабул қилганим ортга ташланган қадам эмас, - деди Оскар. - Хитой клублари ўз таркибига ҳақиқатан кучли футболчиларни жалб қилмоқда. Тез орада бу мамлакат чемпионати дунёдаги энг кучли лигага айланади. Бу ерда тўп суриб мен Бразилия терма жамоасига чақирув олишим мумкин.

"Шанхай СИПГ" клубида Оскар ва Одил Аҳмедовдан ташқари Бразилия терма жамоасининг яна бир вакили Халк ҳам тўп суради.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002