Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши "Челси"дан кетмоқчи эмас

25 май, 15:30 498

Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан жамоасини ўзгартиришни нияти йўлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мени “Челси” билан 2020 йилга қадар шартномам бор. Бу ерда ўйнашдан бахтлиман. Клуб мутасаддилари ва мухлислари билан яхши алоқадаман.

Биз кедгуси мавсум яна Чемпионлар лигасида иштирок этамиз. Буни жуда ҳам кутяпман. Биз ушбу совринни ютишни ҳохлаймиз”, - дейди бразилиялик футболчи Evening Standard нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте бошчилигидаги “Челси” жорий мавсум Англия чемпионлигини қўлга киритди. Айтиш керакки, Виллиан ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан Махачкаланинг "Анжи" клубида тўп сурган.

Қайси жамоалар ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди? >>>

"Челси" чемпионлик парадини ўтказмасликка қарор қилди>>>

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.