Одил Аҳмедовнинг устози ёнғиндан жабр кўрган ҳамюртларига 100 минг евро ҳайрия қилди

Ҳамюртимиз Одил Ахмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ёнғиндан зарар кўрган оилаларга ҳайрия қилди.

Таъкидлаш керакки, Португалиянинг Лейрия округида содир бўлган ўрмон ёнғинлари натижасида 62 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.

“Ушбу фожеада жабрланган оилаларга ўз ёрдамини аямаган барчага раҳмат айтаман.  Эртага уларга 100 минг евро берилади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!