Одил Исабоев: Бир киши кам бўлганимиз панд берди

22 апрель,2017, 19:31 372

Одил Исабоев: Бир киши кам бўлганимиз панд берди

Одил Исабоев: Бир киши кам бўлганимиз панд берди

 

“Қўқон-1912”-“Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар катта мураббийи Одил Исабоев иштирок этди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” расмий сайти хабар бермоқда.

- Аввало қўқонлик мухлисларни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бир киши кам бўлиб қолгач, ўйинимизда пасайиш сезилди. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятга эга бўлдик. Лекин улардан фойдалана олмадик. Лекин тан олиш керак бугун “Қўқон-1912” жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Жамоамиз хусусида айтадиган бўлсак, вазиятни ўзгартириш учун имкониятимиз етарли деб ўйлайман, - дейди Исабоев. 

Ўхшаш хабарлар