Одил олдинга интилмоқда

 

Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида теннис бўйича ўтказилаётган "Capital Cup - 2017" халқаро турнирида иштирок этаётган Одил Каримов жуфтлик беллашувларини ғалаба билан бошлади.

Россиялик Акшин Мехтиев билан ҳамкорликда ўйнаётган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда мезбонлар вакили Еррасил Мурод ва Сундет Нагиметов билан куч синашди. Ушбу учрашув 7:5, 6:0 ҳисобида Одил ва Акшин фойдасига ҳал бўлди.

Энди ҳамюртимиз ўз шериги билан бирга ярим финалга чиқиш учун қозоғистонлик Димитрий Безбородов ва Алан Толеу билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!