Одил ва Искандар Эронда финалда ўйнайди

 

 

Эронда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида Одил Каримов ва Искандар Каримов финалга чиқди.

Истеъдодли теннисчиларимиз ярим финал учрашувида мезбонлар вакили Киа Кахнамуйи ва Бенямин Довудий билан куч синашди. Беллашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳамюртларимиз 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Бош соврин учун бўладиган беллашувда Одил ва Искандар эронлик Саййид Меҳршод ва Муҳаммад Мирзоийга қарши кортга чиқади.

Искандар Каримов яккаликлар ўртасидаги ярим финал баҳсида туркиялик Умар Берк Гўргунга 4:6, 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!