Одилга омад кулиб боқди

 

Тошкент шаҳрида Халқаро теннис федерацияси тақвимидаги турнир давом этмоқда. Ўсмирлар ўртасидаги яккалик беллашувларида ўзбекистонлик теннисчилардан фақатгина Одил Каримов биринчи даврадан муваффақиятли ўтди.

Истеъдодли теннисчимиз учрашувда қирғизистонлик Намозбек Дуйшенбиевни 6:4, 6:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Одил иккинчи даврада беларуслик Александр Згировский билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!