Оғир вазнли чемпион барча камарларга эгалик қилмоқчи

  • 23 февраль, 2017, 10:42
  • 0
  • Бокс


Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби Деонтей Уайлдер тез орада титулларни бирлаштирувчи жанг ўтказишга ваъда берди.

Бунинг имкони йўқ эмас. Агар барча камарлар битта боксчида бўлса, оғри вазнда ким жаҳон чемпиони эканлиги борасида баҳслашиш ортиқча. Бундай боксчи битта бўлади. Бокс спорт тури билан эса дунёнинг ҳар бир минтақасида шуғулланишади, – дейди Деонтей Уайлдер Fansided нашрига.

Deontay_Wilder

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазнда бошқа камарлар соҳиби Энтони Жошуа (IBF) ва Жозеф Паркер (WBO) ҳисоблашади. Уайлдер профессионал рингда 37 та жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан билан якунлаган. Шулардан 36тасида нокаут қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!