Оксана Чусовитина Халқаро Гимнастика шон-шуҳрати залига киритилди

21 май, 17:02 877

Оксана Чусовитина Халқаро Гимнастика шон-шуҳрати залига киритилди

Ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Оксана Чусовитина Халқаро гимнастика шон-шуҳрати (IGHOF) залидан ўрин эгаллади . Зал расмий сайтининг хабар тарқатишича, ушбу воқеа  АҚШнинг Оклахома шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган маросим вақтида бўлиб ўтган.

Хусусан, ушбу залдан  ҳамюртимиз бу йил билан биргаликда Олимпиада–1976 ғолиби япониялик Сун Фудзимото, Россия вакили 4 карра олимпия ўйинлари чемпиони Алексей Немов ва америкалик Алисия Сакрамонелар ўрин олишди.  

Олдинроқ, фаолияти давомида 7 та олимпия ўйинларида иштирок этган ҳолда, Гиннес рекордлари китобига киритилган вакиламиз, Халқаро гимнастика шон-шуҳрати музейига киритилган ва ҳамон фаолиятини давом эттираётган дунёдаги ягона спортчи ҳисобланади.

Қайд этиш лозим, IGHOF ташкил топган 1987 йилдан буён сўнгги 20 йил давомида ушбу залга дунёнинг 22 мамлакати шарафини ҳимоя қилувчи 91 нафар спортчи киритилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.