Окслейд-Чемберлен "Арсенал"нинг режаларини бузиб юбориши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленнинг жамоасини ўзгартириши тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда.

Sky Sports мухбири Жим Уайтнинг маълум қилишича, 24 ёшли инглиз футболчиси бу борада “канонирлар”нинг “Челси” билан 35 млн фунтлик келишуви борлигига қарамасдан “Ливерпул”га ўтмоқчи.

Таъкидлаш керакки, дастлаб мерсисайдликлар ҳам Окслейд-Чемберлен борасида қизиқиш билдиришган эди. Бироқ, улар айни дамда бу борада қандай фикрдалиги номаълум. Боиси, улар бундан аввалроқ “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемарга 70 млн евро таклиф қилишиб, якунда рад жавоби олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!