Окслейд-Чемберлен “Ливерпул”нинг асосий трансфер нишонига айланди

12 апрель, 13:50 324

Окслейд-Чемберлен “Ливерпул”нинг асосий трансфер нишонига айланди

“Ливерпуль” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберленнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарларга кўра мерсисайдликлар Англия терма жамоаси футболчиси учун “канонирлар”га 35 млн фунт (41 млн евро) тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, 23 ёшли инглиз футболчисини шахсан Юрген Клопп “Энфилд”да кўрмоқчи.

Маълумот учун, Окслейд-Чемберленнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.