Октябрдан буён ўйнамаган футболчи МЮни тарк этмайди

Футбол агенти Тулио Тинти мижози Маттео Дармиан қишда жамоасини ўзгартирмаслигини  айтиб ўтди. Италиялик футболчи сўнгги вақтларда майдон тугул, заҳирада ҳам кўриниш бераётгани йўқ.

Манкунианлар устози Жозе Моуриньо Антонио Валенсия ҳамда Эшли Янгларнинг йўқлигига қарамай, Дармианни эмас, Линделёфни  майдонга туширмоқда.

ОАВда эса Дармианнинг Италияга қайтиши ва “Рома”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.  Бироқ унинг агенти бу хабарларни рад этди.

“Менга “Рома”дан Дармиан борасида қонғироқ бўлмади”, -  деб айтиб ўтди Тинти FourFourTwo га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Дармиан бу мавсум АПЛда икки баҳсда майдонга тушди холос. У сўнгги бор 14 октябр санасида "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!