Олег Тюлькин: Биз ўйинга қарши ҳужумда ўйнаш тактикасини танлагандик

12 март,2017, 19:26 705

Олег Тюлькин: Биз ўйинга қарши ҳужумда ўйнаш тактикасини танлагандик

 

Бугун олий лига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Динамо” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Беллашувнинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда, самарқандликлар футболчиси Шохруҳ Холматов боши билан дарвозани ишғол қилиб "Динамо"га 3 очко олиб келди – 0:1.

Учрашувдан сўнг самарқандликлар устози Олег Тюлькин ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Мана кўрганингиздек, биз бугун ҳам зафар қучдик. Кетма-кет 3 та ғалаба. Бу ўзига яраша босим юклайди. “Пахтакор” мағлуб бўлди. Уларда ҳам шундай ҳолат. Биз ҳимоядан қарши-ҳужумга ўтган ҳолда ҳаракат қилдик. Бу бизнинг ўйинга танлаган тактикамиз эди, - дейди самарқандликлар устози. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.