Олег Тюлькин: “Насаф” билан дуранг натижадан қониқдим

13 май, 21:49 217

Олег Тюлькин: “Насаф” билан дуранг натижадан қониқдим

 

Олий Лига 10-туридан ўрин олган “Динамо” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин дастлаб мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйиндан олдин таркибдаги муаммолар – жароҳатлар, четлатишлар сабабли ҳаттоки учта ҳимоячини ҳам қўя олмадик. Локаев ва Рогак сингари ҳимоячиларимиз качон сафга қайтишларини билмаймиз. Фикримча, биринчи бўлимда “Насаф”га омад кулиб боқди, биз жуда яхши вазиятларни ура олмадик. Иккинчи таймда эса омад биз томонда бўлди, бахтимизга қаршиликлар кўп вазиятлардан фойдалана олишмади. “Насаф”га қарши очиқ футбол намойиш этиш бу ўлим билан баробардир. Улар бу борада анча кучли.

Бугун ҳар икки томон учун ҳам оғир ўйин бўлганлиги айтиб ўтишим лозим. Учрашувдан олдин ғалабани кўзлаган бўлсакда, таркибдаги муаммолар ва ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам натижадан қониқдим. Йигитларимиз майдонда бор кучларини сарф этишди. Албатта, ғалабани сақлай олмадик, шунга қарамай футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Самарқандлик мухлисларга бизни ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётганликлари учун ташаккур. Айнан улар учун ҳам олға боришда давом этамиз”, – деб Олег Тюлькин сўзларидан иқтибос келтиради “Динамо”  матбуот хизмати.