Олег Тюлкин: Шундай мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлсак уят бўларди

20 апрель, 20:30 349

Олег Тюлкин: Шундай мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлсак уят бўларди

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Динамо” учрашувидан сўнгги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб “Динамо” жамоасининг бош мураббий Олег Тюлкин ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Болалар учун жуда қийин бўлди. Пешқадамликни осонлик билан қўлга киритгани йўқ. Майдонда эркин ҳаракат қилиш ҳолатига осонликча эришгани йўқ. Мухлисларнинг бундай катта ишонч билдириб, қўллаб-қувватлаганлиги футболчиларга катта далда бўлди.

Динамонинг ушбу мавсумдаги етакчилигига нима туртки бўляпти?

- Жамоа ўйинга  бутун вужуди билан берилиб, маъсулиятни сезган ҳолда ўйнаяпти,

Динамо ўзининг ҳозирги етакчилик ҳолатини мавсум охиригача сақлай оладими?

- Пешқадамликни сақлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги шижоатни қўлдан бой бериб қўймаймиз.

Рақиб жамоа яхши ўйнамади.Улар ҳужумга тайёр эмас эди, фақатгина ҳимоя билан банд бўлишди. "Динамо"да иккинчи голни киритиш учун имконият бўла туриб,нега бу вазиятдан фойдаланишмади? 

- Бизнинг жамоада ҳам етарлича муаммолар мавжуд Кўпчиликнинг жароҳат олганлиги руҳан таъсир кўрсатган бўлса ажаб эмас.