Ольга Граф Олимпиадада иштирок этишдан бош тортди

Конькида югуриш бўйича Россия терма жамоаси аъзоси Ольга Граф 9 февраль куни Жанубий Кореяда старт оладиган Олимпия ўйинларида иштирок этишдан бош тортди. 

Халқаро Олимпия Қўмитаси допинг можороларига аралашмаган рус атлетларига Олимпаидада нейтрал байроқ остида иштирок этиш учун таклиф жўнатмоқда. Ана ўша таклиф қилинганлар орасида Ольга Граф ҳам бор. Бироқ 34 ёшли ушбу атлет ХОҚнинг таклифини рад этди. 

"ХОҚ мени "тоза" спортчилар қаторида Олимпаидага таклиф қилганимдан мамнунман. Лекин нейтрал байроқ остида Олимпиадага боришни истамайман. Шунингдек, мен каби ҳалол рақобат қиладиган кўплаб шерикларим Олимпиададан четда қолди. Бу ҳол Кореяга бориш истагимни сўндирган яна бир омил", – дейди Ольга Граф. 

Ушбу спортчи Сочи олимпиадасида Россия терма жамоаси учун илк Олимпиада медалини олиб келган атлет эди. Унинг ҳисобида Олимпиаданинг иккита бронза медали бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!