Олим Арифов ЖЧ-2018дан ўрин олган Дания – Австралия ўйинида комиссар сифатида ишлайди

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти ЖЧ-2018да ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишламоқда. Бунгача Олим Арифов ЖЧ-2018 «Е» гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида комиссарлик қилганди.

Эндиликда у ФИФАдан “С” гуруҳидан ўрин олган Дания – Австралия ўйинига тайинлов олди.

Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.

Дания – Австралия учрашуви 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!