Олим Арифов ОФК Кубоги учрашувида комиссарлик қилади

18 апрель, 15:45 268

Олим Арифов ОФК Кубоги учрашувида комиссарлик қилади

 

Ўзбекистонлик ОФК ва ФИФА комиссари Олим Арифов ОФК Кубоги–2017 турнири “H” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Хоум Юнайтед” (Сингапур) – “Яданарбон” (Мьянма) учрашувида комиссарлик қилади.

Мазкур учрашув бугун, 18 апрель куни Сингапурдаги Jalan Besar Stadium майдонида бўлиб ўтади.

ОФК Кубоги–2017
“H” гуруҳи, 5-тур
18 апрель, сешанба

“Хоум Юнайтед” (Синшапур) – “Яданарбон” (Мьянма)

Бош ҳакам: Бонядифард Моуд (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Алиризо Илдором, Ҳассан Зеҳейри (иккаласи Эрон)

Захира ҳаками: Постанес Клиффорд (Филиппин)

Назоратчи: Чалач Пиромя (Таиланд)

Комиссар: Олим Арифов (Ўзбекистон)