Олимжон АҚШда фақат енгилмас боксчилар билан жанг қилмоқда

  • 16 февраль, 2017, 09:08
  • 0
  • Бокс
 

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Олимжон Назаров фаолиятини АҚШда давом эттирмоқда. Профессионал рингга 2008 йили қадам қўйган ҳамюртимиз ўтган йилдан буён Америкадаги мусобақаларда иштирок этмоқда.

Энг эътиборлиси, Олижон Назаров АҚШда иккита жанг ўтказиб, рақиб сифатида мағлубият нималигини билмай келаётган боксчиларга қарши рингга чиқди. Ҳар икки учрашувда ҳам ўзбек боксчиси мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Олимжон Назаров 17 февраль куни бўладиган навбатдаги жангини профессионал рингда ҳали енгилмаган доминиканлик Дагоберто Агуэрога қарши ўтказадиган бўлди. Бу боксчи 10 та учрашувнинг барчасида зафар қучган. Рақибларини саккиз маротаба нокаутга учратган.

Ўзбекистонлик боксчи эса 14 та ғалаба, саккизта нокаут, тўртта мағлубият қайд этган.

Олимжон Назаров ва Дагоберто Агуэро ўртасидаги рейтинг жанги олти раунд қилиб белгиланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!