Олимпиада - 2024 мезбонлиги учун даъвогар шаҳарлар учлиги эълон қилинди

3 февраль,2017, 20:02 915

Олимпиада - 2024 мезбонлиги учун даъвогар шаҳарлар учлиги эълон қилинди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2024 йилда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун даъвогарлик қилаётган шаҳарларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Сўнгги хабарларга қараганда, 2024 йилда ўтказиладиган Олимпиадани қабул қилиш учун даъвогар шаҳарлар саралаш босқичида сўнгги учликдан Лос-Анжелес, Париж ва Будапешт шаҳарлари ўрин эгаллади.

Қайд этиш жоиз, 2024 йилда тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига қайси шаҳар мезбонлик қилиши 2017 йил 13 сентябрь куни Перу пойтахти Лима шаҳрида эълон қилинади.