Олимпиадада Муҳаммадқодир Абдуллаевга енгилган боксчи Мэйвезерни нокаут қилмоқчи
10 январь 20:50 | 3291
 

 

Профессионал бокс оламида катта нуфузга эга бўлган машҳур мураббий Фредди Роучнинг айтишича, 12 карра жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мэйвезерни енгадиган боксчи бор экан. Бу боксчининг имкониятлари Мэйвезернинг рингга қайтишини кутаётган филиппинлик Мэнни Пакьяоникидан яхшироқ, деб баҳоланмоқда.

 

- Менинг фикримча, Флойд Мэйвезерни енгиш бобида Мигель Коттонинг имкониятлари Мэнни Пакьяоникидан анча юқори, - деди Фредди Роуч. - Чунки Котто филиппинлик боксчига қараганда бақувват ва кучлироқ. Менга қолса, Флойдга қарши жангда Пакьяонинг ўрнига Коттони кўришни истайман.

 

 

Флойд Мэйвезер фаолияти давомида Мигель Коттони ҳам, Мэнни Пакьяони ҳам мағлубиятга учратган. Мағлуб бўлган ҳар икки боксчи америкалик чемпионнинг рингга қайтиб улар иблан реванш жанги ўтказишини кутмоқда. Шунингдек, Мэнни Пакьяо ва Мигель Котта жангида филиппинлик чарм қўлқоп устасининг қўли баланд келди.

 

 

Мигель Коттони ўзбекистонлик бокс мухлислари яхши билишади. У Сидней Олимпиадасида ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаевдан мағлубиятга учраган. Бироқ, профессионал боксдаги жангда пуэрто-риколик боксчи зафар қучган.

 

 

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002