Олимпиаданинг икки совриндори баҳсида тажрибалиси зафар қучди
Ҳиндистонда Эркин кураш бўйича Осиё чемпионатининг 70 килограмм вазн тоифасидаги финал баҳсида Рио Олимпиадаси совриндори, ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов Лондон Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган қозоғистонлик Акжурек Танатаров билан рақобатлашди.
Ушбу учрашувда ҳар икки курашчи ҳам бор маҳоратини ишга солди.
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашув 11:7 ҳисобида Танатаров ғалабаси билан якунланди.
Ихтиёр полвон кумуш медаль билан кифояланди.
Фикрлар