Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари Тошкент давлат юридик университетида меҳмон бўлишди

21 ноябрь, 12:02 671

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари Тошкент давлат юридик университетида меҳмон бўлишди

Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз – миллий ғуруримиз ва ифтихоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда университет педагог ходимлари ва талабалари ҳамда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган бир қатор спортчилар иштирок этишди.

Жумладан бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиблари Фазлиддин Ғойибназаров ва Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Муроджон Аҳмадалиев, XV Паралимпия ўйинларида спортнинг дзюдо турида бронза медалига сазовор бўлган Севинч Салаева ва Феруз Саидовларни шу куни университет жамоаси жуда илиқ қарши олишди. 

Тадбирни университет ректори Е.Каньязов очиб, байроқнинг тасдиқланиш тарихи, унинг ҳуқуқий асослари ҳақида тўхталиб, байроқнинг нақадар муқаддас тимсоллигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг сўз меҳмонларга берилди. Улар Олимпия ўйинлари давридаги таассуротлари билан ўртоқлашишди. 

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Рио Олимпиадаси қахрамонларига мурожаат этдилар. Улар ҳам ўз навбатида берилган барча саволларга жавоб беришди. Таъкидлаш керакки тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.