Олий Лига 19-турининг 3 ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичи сўнгги икки ўйинига тайёргарлик кўриши муносабати билан Олий Лига 19-тур ўйинлари тақвимида ўзгариш юз берди.

2017 йилги ЎзПФЛ регламентининг 4-моддаси, 4.24-пунктига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан ортиқ футболчиларнинг чақирилиши муносабати билан 25–26 август кунларида бўлиб ўтадиган қуйидаги уч беллашув номаълум муддатга қолдирилди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак);

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши);

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!