Олий Лига. 6-турда энг кўп мухлис Самарқандда қайд этилди

17 апрель,2017, 11:10 1474

Олий Лига. 6-турда энг кўп мухлис Самарқандда қайд этилди

 

Олий Лига 6-тур баҳслари якунларига кўра, бу сафар ҳам энг кўп мухлис йиққан учрашув Самарқанддаги баҳсда кузатилди.

«Динамо» ўйингоҳида ўтган «Динамо» – «Бухоро» (3:1) учрашувида 10 501 томошабин бевосита баҳсни стадиондан туриб кузатган.

Айнан ушбу ўйин Олий Лиганинг ушбу турида энг кўп томошабин тўплаган учрашувга айланди, деб хабар бермоқда «Динамо» матбуот хизмати.

Шунингдек, Навоийда ўтган «Қизилқум» – «Сўғдиёна» (1:1) ўйинида 8 781 томошабин тўпланган бўлса, Ғузордаги «Шўртан» – «Пахтакор» (3:0) баҳсида 7 455 томошабин йиғилган. Энг кам мухлис эса, Тошкентда ўтган «Обод» – «Олмалиқ» (0:1) учрашувида йиғилди – 731 томошабин.

Эслатиб ўтамиз, 2-турдаги «Динамо» - «Шўртан» ва 4-турдаги «Динамо» - «Навбаҳор» ўйинлари ҳам турнинг энг кўп мухлис тўплаган баҳсларига айланганди.

Олий Лига. 6-тур. Мухлислар ташрифи

«Динамо» – «Бухоро» – 3:1. 10 501 томошабин.

«Қизилқум» – «Сўғдиёна» – 1:1. 8781 томошабин.

«Шўртан» – «Пахтакор» – 3:0. 7455 томошабин.

«Машъал» - «Қўқон-1912» - 1:1. 2893 томошабин.

«Нефтчи» – «Бунёдкор» – 1:2. 2810 томошабин.

«Металлург» – «Навбаҳор» – 0:0. 2025 томошабин.

«Локомотив» – «Насаф» – 2:1. 1522 томошабин.

«Обод» - «Олмалиқ» - 0:1. 731 томошабин.