Олий Лига: Бу тур “Навбаҳор” мухлис жамғариш борасида “Динамо”ни ортда қолдирди

 

Хабарингиз бор, 26-27 май кунлари Олий Лига 12-тур ўйинлари ўтказилди.

2 кун бўлиб ўтган 12-тур учрашувлари бизга бир қатор эътиборга молик бўлган ўйинларини тақдим этди. Жумладан, Наманганда “Навбаҳор” Тошкентнинг яна бир етакчиси “Бунёдкор” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Бухоро”ни таслим этди. “Қизилқум эса 15 йил деганда яна Самарқандда зафар қучди. Шу каби натижалар билан олдинроқ хабар қилганмиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Ўн иккинчи турда стадионларимизга 31620 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 3952.5 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Навбаҳор” - “Бунёдкор” баҳсини 7481 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди. Бу эса турнинг энг кўп томошабин йиғган ўйини ҳисобланади.

Эътиборлиси, ишқибоз жамғариш борасида наманганликлар билан беллаша олаётган “Линамо” бу гал “Навбаҳор”дан ортда қолди. Яъни, “Динамо” - “Қизилқум” баҳсига 6891 томошабин ташриф буюрди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика доимгидек Тошкент клубларига тегишли. “Локомотив” йирик ҳисобда рақибларини таслим этаётган бўлсада, “темирйўлчилар” ишқибозларига бу камлик қилаётган кўринади. Чунки улар иштирокидаги баҳсларни минг етмаган ишқибозлар кузатиб боришмоқда холос, Жумладан, “Локомотив” - “Нефтчи” учрашувини 852 одам шоҳиди бўлди.

Қуйида ушбу турдаги ўйинларга қанча томошабин келганини билиб олишингиз мумкин.

“Навбаҳор” (Наманган) - “Бунёдкор” (Тошкент) - 1:1. 7481 томошабин.

“Динамо” (Самарқанд) - “Қизилқум” (Навоий) - 0:1. 6891 томошабин.

“Қўқон-1912” (Қўқон) - “Бухоро” (Бухоро) - 2:1. 6482 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) - “Олмалиқ” (Олмалиқ) - 0:1. 4245 томошабин.

“Машъал” (Муборак) - “Обод” (Тошкент) - 3:0. 2451 томошабин.

“Пахтакор” (Тошкент) - “Сўғдиёна” (Жиззах) - 3:2. 2103 томошабин.

“Металлург” (Бекобод) - “Насаф” (Қарши) - 1:0. 1115 томошабин.

“Локомотив” (Тошкент) - “Нефтчи” (Фарғона) - 4:0. 852 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!