Олий Лига. "Машъал" ўз майдонида "Металлург"дан устун келди

10 март, 18:05 438

Олий Лига.

Бугун Олий Лига 2-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу турдан ўрин олган "Машъал" ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашувда муборакликлар минимал устунлик билан ғалаба қозонишди. 

Муросасиз ва курашларга бой кечган учрашувнинг 50-дақиқасида Зоҳир қўзибоев томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини хал қилди.


Олий лига. "Машъал" (Муборак) - "Металлург" (Бекобод) - 1 : 0 (0 : 0, 1 : 0).

Гол: Зоҳир Қўзибоев 50'.

>>> Учрашув тафсилотлари

“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев(10.Хумоюн Муртазоев 74), 13.Шахзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов (Мирзакамол Камолов 76'), 90.Зафар Тўраев (Кенжа Тўраев 88).

Захира: 30.Ботир Носиров, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Хумоюн Муртазоев, 17.Владислав Павленко, 23.Кенжа Тўраев, (С) 31.Игор Тиманюк, 63.Умиджон Шарипов.

“Металлург”: 1.Зафар Сафоев, 4.Хикмат Хошимов (С), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Адилов (Тимур Усмонов 75'), 8.Аюбхон Нўмонов, 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёз Сулаймонов, 20.Достон Турсунoв, 22.Исломбек Исоқжонов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (Исломжон Қобилов 90).

Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 13.Санжар Қодирқулов, 19.Алишер Зиявуддинов, 23.Камронбек Кападзе, 40.Исломжон Қобилов, 77.Дониёр Исмоилов, 95.Тимур Усмонов.

Огоҳлантириш: Шахзод Шайманов 12
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Аббос Шодмонов 65'