Олий Лиганинг ўртача ёшини биласизми? (2-қисм)

24 март,2017, 22:27 791

Олий Лиганинг ўртача ёшини биласизми? (2-қисм)

Хабарингиз SPORTS.uz интернет-ахборот портали Олий Лига жамоаларининг янги мавсум учун тақдим этган футболчилари билан боғлиқ статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда.

Бугун эътиборингизга ушбу мақоламизнинг иккинчи қисмини ҳавола этамиз унда сиз Олий Лиганинг қолган 8 жамоаси статисткиааси билан биргаликда мавсумнинг энг ёш ва энг фахрий ёшдаги дарвозабони, ҳимоячиси, ярим ҳимоячи ва ҳужумчиси билан танишинингиз мумкин.

Демак, бошлаймиз...

“Шўртан”: 42 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш:  25 ёш;

Дарвозабонлар: 23,4 ёш;

Ҳимоячилар: 25,4 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 24 ёш;

Ҳужумчилар: 27 ёш;

Легионерлар: 36 ёш.

“Нефтчи”: 40 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 25 ёш;

Дарвозабонлар: 25 ёш;

Ҳимоячилар: 23,9 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 25,2 ёш;

Ҳужумчилар: 26,8 ёш;

Легионерлар: 31 ёш.

“Сўғдиёна”: 39 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 22,6 ёш;

Дарвозабонлар: 20 ёш;

Ҳимоячилар: 21,9 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 24,3 ёш;

Ҳужумчилар: 20,6 ёш;

“Қўқон-1912”: 39 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 24,5 ёш;

Дарвозабонлар: 25,5 ёш;

Ҳимоячилар: 21,17 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 23,38 ёш;

Ҳужумчилар: 23,7 ёш;

Легионерлар: 27 ёш.

“Обод”: 40 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 22,4 ёш;

Дарвозабонлар: 22 ёш;

Ҳимоячилар: 23,58 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 21,46 ёш;

Ҳужумчилар: 25,6 ёш;

Легионерлар: 31,5 ёш.

Динамо: 40 нафар футболчи.

Умумий ўртача ёш: 21,8 ёш;

Дарвозабонлар: 24,3 ёш;

Ҳимоячилар: 22 ёш;

Ярим ҳимоячилар: 21,4 ёш;

Ҳужумчилар: 21,25 ёш;

Легионерлар: 22 ёш.

Шунингдек, энди бевосита жорий мавсум қайдномасига киритилган футболчиларнинг ёш бўйича умумий кўрсаткичларга алоҳида этибор қаратадиган бўлсак, мавсумнинг энг ёш жамоаси сифатида “Бунёдкор” клубини қайд этиш лозим бўлади. “Қалдирғочлар” ушбу мавсумда ўртача 20,15 ёшдаги таркибга эга бўлишса, энг ёши катта жамоа сифатида эса 25 ёшни “уриб қўйган” “Нефтчи”, ва “Шўртан” жамоаларини эътироф этишимиз лозим. Шу ва шу каби кўрсаткичлар билан қуйида батафсилроқ танишишингиз мумкин.

Хусусан, бу мавсумда дарвоза чизиғи бўйича “энг ёш жамоа” “Насаф” бўлиб ушбу клуб дарвозабонларининг ўртача ёши 21,6 ёшни ташкил этади. Бу борада энг ёши катта жамоа эса “Локомотив” бўлиб, клуб дарвозабонларининг ўртача ёши 29,1 ни ташкил этади. Энди шу тариқа бошқа чизиқларга эътибор қаратамиз:

Ҳимоячилар:

Энг ёш жамоа: “Бунёдкор” – ўртача 19,5 ёш;

Энг ёши катта жамоа: “Олмалиқ” – ўртача 25,1 ёш.

Ярим ҳимоячилар:

Энг ёш жамоа: “Насаф” – ўртача 20,7 ёш;

Энг ёши катта жамоа: “Нефтчи” – ўртача 25,2 ёш.

Ҳужумчилар:

Энг ёш жамоа: “Пахтакор” – ўртача 20 ёш;

Энг ёши катта жамоа: “Машъал” – ўртача 29,8 ёш.

Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, жорий мавсумда “энг ёш чизиқ” “қалдирғочлар”нинг ҳимоя қўрғони бўлса, энг ёши катта чизиқ эса, “Машъал” клубининг ҳужум чизиғидир.

Азиз ўқувчилар, мақоламизнинг иккинчи қисмини айни шу ерда якунлаган ҳолда, кейинги қисмимизни кутиб қолишингизни тавсия қиламиз. Ушбу қисмда Олий Лигада майдонга тушувчи энг ёш футболчи, энг ёш легионер ва аксинча, чемпионатнинг энг ёши катта маҳаллий футболчиси ва мавсумда қайд этилган энг ёши катта легионер ҳақидаги маълумотни эътиборинингизга ҳавола этамиз. SPORTS.uzни кузатиб боринг. Биз билан бирга бўлинг!  

<<<Биринчи қисм