Олий Лига–2016. "Насаф" жамоасининг статистикаси

 

“Насаф” жамоаси XXV Ўзбекистон чемпионатини 3-ўринда якунлади. Шундай қилиб жамоа ўз тарихида 10 карра (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар)  бронза медали соҳиби бўлди. Бу ютуқ кетма-кет тўртинчи марта қўлга киритилди.

Бу йилги чемпионатда жамоа иштирокидаги ўтган 30 учрашувнинг 19тасида ғалаба, 6 учрашувда дуранг ва 5 учрашувда мағлубият қайд этилди. Жами 63 очко қўлга киритилди. “Бунёдкор” жамоаси билан ўтказилган ўзаро учрашув ҳисобига асосан, жамоажорий чемпионатда 3-ўрин билан кифояланланди.

Чемпионат давомида мураббийлари 27 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Энг кўп майдонга тушган футболчи Баҳром Абдураҳимов тенгсиз бўлди. У 27 учрашувда майдонга тушиб, 2168 дақиқа ҳаракат қилди.

“Насаф” жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда жами рақиблар дарвозасини 60 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 24та тўп олиб чиқишди. Ушбу голларнинг 34таси уй учрашувларида, 26таси сафар учрашувларида киритилди. Ўтказилган голларнинг 8таси уй учрашувларига, 16таси сафар учрашувларига тўғри келади. Бўлиб ўтган 30та учрашувнинг 13тасида дарвозабонлариўзлари қўриқлаган дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

Ўз майдонида ўтказилган учрашувлардаги натижалар:

Ғалаба – 13

Дуранг – 1

Мағлубият – 1

Сафарда ўтказилган учрашувлардаги натижалар:

Ғалаба – 6

Дуранг – 5

Мағлубият – 4

Дарвозабонлардан Элдор Суюнов 18 учрашувда дарвозани қўриқлади. Санжар Қувватов эса 12 учрашувда майдонга тушди.

Бу йилги чемпионатда гол урган футболчилар:

Драган Черан – 12 (1)

Шахбоз Эркинов – 7 (1)

Азамат Алланиёзов – 5

Бобир Абдухолиқов – 4

Ислом Рашидхонов, Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Огнен Красич – 3тадан

Фозил Мусаев, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илҳом Шомуродов, Деян Больевич, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян – 2 тадан

Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Ильдар Маматказин, Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков – 1 тадан.

“Металлург” жамоаси билан бўлган учрашувда Ҳикмат Ҳошимов автогол муаллифи бўлган.

Эътиборли томони, иккинчи даврадан сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Драган Черан нафақат жамоа тўпурари, балки 12та голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди.

Шунингдек дарвозадан ўтказиб юборилган голларнинг иккисига Шерзод Аъзамов ҳам “муаллиф” бўлди (“Насаф” – “Шўртан” 2:1, “Насаф” - “Олмалиқ” 2:1).

Жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи Азизжон Ғаниев бўлди (18 ёш). Энг ёши катта ўйинчилар эса  Илҳом Шомуродов, Эркин Бойдуллаев ва Артур Геворкянлар бўлишди (32 ёш).

“Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатда 3 марта пенальтидан гол киритди. Яъни биринчи даврада 1та ва иккинчи даврада 2та. Биринчи даврадаги пенальтини Артур Геворкян, иккинчи даврадаги пенальтиларни Шахбоз Эркинов ва Драган Черанлар голга айлантиришган.

Чемпионат давомида “Насаф” дарвозасига жами 6та пенальти белигиланди. Шулардан 3тасини рақиб жамоа ўйинчилари голга айлантирган бўлишса, 3тасини ноаниқ амалга оширишиб, имкониятдан фойдалана олишмаган.

Жамоанинг бу йилги чемпионатда қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 6:0 ҳисоби бўлди (“Насаф” – “Навбаҳор” 6:0). Ўтказилган учрашувларнинг 6тасида жамоа рақибларини 3:0 ҳисобида ҳам мағлуб этишган. “Насаф”нинг бир ўйинда ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голлари сони 3тага тенг бўлди, бу ҳолат сафардаги учрашувларда қайд этилди (“Қизилқум” – “Насаф” 3:3, “Локомотив” – “Насаф” 3:2).

Чемпионат давомида ўйинчиларига 39 марта сариқ карточка кўрсатилди. Сариқ карточка бўйича энг кўп жазоланган ўйинчи Фарруҳ Сайфиев бўлди (5та). Ўйинчиларига 1 марта қизил карточка кўрсатилди. Биринчи даврада таркибида ҳаракат қилган Артур Геворкян ушбу ягона қизил карточка соҳиби бўлган.

“Насаф”нинг ўз майдонида ўтказган “Насаф” – “Пахтакор” 2:1 учрашувига энг кўп -7898 нафар томошабин ташриф буюрди.

Сафардаги бўлган “Бухоро” - “Насаф” 0:2 учрашувини 24105 нафар мухлис стадионда томоша қилди. Бу чемпионатдаги энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин сифатида қайд этилди. Бу йилги чемпионатда жамоа иштирокидаги учрашувларни жами 144561 нафар мухлислар томоша қилишди.

Жамоанинг бу йилги мавсумдаги ўйинларини ойлар бўйича таҳлил қилинса, энг яхши натижалари апрел ва август ойларида қайд этилди, апрел ойида “аждарлар” 5та учрашувда 4та ғалабасини, август ойида эса 5та учрашувнинг барчасида ғалабасини нишонлашди. Мағлубиятлар май, июн, июл ва октябр ойларида кузатилди.

"Насаф" жамоаси бу йилги чемпионатни 6 мартда бошлаб,  23 ноябрда тугатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!