Олий лига: 13-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

 

Хабарингиз бор, 14-16 июнь кунлари олий лига 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Уч кун давом этган баҳсларда бир қатор футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Кимдир яхши ўйнади, баъзилар эса ўз голлари орқали жамоасига ёрдам берди. Яна аксарият футболчилар эса жамоадошларини қулай вазиятларга олиб чиқди.

SPORTS.uz интернет ахборот портали мазкур турда юқоридаги хусусиятларни ўзида жамлай олган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Дарвозабон: Шоҳруҳ Эшбўтаев “Сўғдиёна”.

Ҳимоячилар: Шукурали Пўлатов “Қизилқум”, Ҳикмат Ҳошимов “Металлург”, Раҳматулло Бердимуродов “Олмалиқ”.    

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”, Баҳром Абдураҳимов “Насаф”, Жалолиддин Машарипов “Локомотив”, Жасур Азимов “Динамо”, Достонбек Ҳамдамов “Бунёдкор”.   

Ҳужумчилар: Зоҳид Абдуллаев “Металлург”, Игорь Йелич “Олмалиқ”.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!