Олий лига: 19-турнинг қолдирилган ўйинлари санаси маълум бўлди

14 сентябрь, 14:54 187

Олий лига: 19-турнинг қолдирилган ўйинлари санаси маълум бўлди

ПФЛ 19-турнинг қолдирилган ўйинлари санасини эълон қилди.

Унга кўра “Пахтакор” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак), “Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши), “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Локомотив” (Тошкент) учрашувлари 26 сентябрь куни ўтказиладиган бўлди.

19-тур баҳслари 26 сентябрь куни ўтказилиши сабабли 23-тур тақвимида ўзгариш юз берди.

“Навбаҳор” (Наманган) – “Пахтакор” (Тошкент) ўйини 28 сентябрдан 1 октябрга, “Обод” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) учрашуви 28 сентябрдан 29 сентябрга, “Бунёдкор” (Тошкент) – “Машъал” (Муборак) учрашуви 29 сентябрдан 30 сентябрга кўчирилди.