Олий лига-2017 биринчи даврасида қайси клубларимизда неча марта мураббийлар алмашди?

18 июль, 17:10 1135

Олий лига-2017 биринчи даврасида қайси клубларимизда неча марта мураббийлар алмашди?

 

Биласиз, айни пайтда Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ўз ниҳоясига етган. Ҳозирги кунда клубларимиз иккинчи даврага тайёргарлик кўриш билан бандлар. Қайсидир жамоа хорижда машғулотлар олиб бораётган бўлса, айримлар тоғда шуғулланмоқда.

Биринчи даврада жамоалар қайд этган натижалар билан сизларни таништириб ўтдик. Энди эса ушбу вақт мобайнида қайси клубларимизда неча марта мураббийлар алмашгани борасидаги маълумотларга эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Олий лига-2017ни 16 жамоа қуйидаги мураббийлар билан бошлашганди.

1.“Локомотив” – Андрей Микляев

2.“Бунёдкор” – Сергей Лушчан

3.“Пахтакор” – Григорий Колосовский

4.“Обод” – Рауф Инилеев

5.“Олмалиқ” – Виктор Кумиков

6.“Металлург” – Шавкат Саидов (жамоа бошлиғи)

7.“Навбаҳор” – Илҳом Мўминжонов

8.“Нефтчи” – Андрей Фёдоров

9.“Қўқон-1912” – Нўъмон Ҳасанов

10.“Сўғдиёна” – Даврон Файзиев

11.“Бухоро” – Улуғбек Бақоев

12.“Насаф” – Рўзиқул Бердиев

13.“Шўртан” – Александр Волков

14.“Машъал” – Александр Хомяков

15.“Динамо” – Олег Тюлькин

16.“Қизилқум” – Ҳамиджон Актамов

Ушбу жамоалардан 10 тасида мураббийлар муқим жой эгаллашган бўлса, “Қизилқум” устози Ҳамиджон Актамов ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.   

5 та клубда бош мураббийлар ўзгарди. Жумладан, “Пахтакор”да йил бошидан бери тўртинчи мураббий иш бошлади. “Шўртан”да эса айни пайтда “қўш ҳокимлик” юзага келган. Чунки ғузорликларни ҳозирда вақтинчалик Виталий Легай ҳамда Геннадий Кочнев шуғуллантирмоқда.

Қуйида биринчи даврада қайси клубда неча марта мураббий алмашгани билан танишишингиз мумкин.  

“Пахтакор”: Григорий Колосовский → Равшан Ҳайдаров → Жасур Абдураимов → Шота Орвеладзе.

“Шўртан”: Александр Волков → Ихтиёр Каримов → Виталий Легай ҳамда Геннадий Кочнев (вақтинчалик мураббийлар).

“Бунёдкор”: Сергей Лушчан → Миржалол Қосимов

“Сўғдиёна”: Даврон Файзиев → Диёр Файзиев (ёрдамчи мураббий)

“Нефтчи”: Андрей Фёдоров → Вадим Абрамов

“Қизилқум”: Ҳамиджон Актамов (ўзгариши мумкин) → ...?

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади