Олий лига: 25-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

Хабарингиз бор, 20-21 октябрь кунлари олий лига 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор натижалар қайд этилди. Қолаверса, ушбу турда кўплаб футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Биз эса одатга кўра турнинг энг яхши ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Бу гал терма жамоамиз ҳимоясида “Бухоро”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Санъат Шихов жойлаштирилди. Унинг чап қанот ҳимоясидан ўрин олганига ҳеч ҳам ажабланманг. Чунки у “Пахтакор”га қарши ўйинда анча ишончли тўп тепди.

Қуйида SPORTS.uz сайти талқини бўйича олий лига 25-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Александр Лобанов “Пахтакор”.

Ҳимоячилар: Санъат Шихов “Бухоро”, Аваз Агалиев “Машъал”, Владислав Касминин “Олмалиқ”, Дарко Гожкович “Қўқон-1912”.

Ярим ҳимоячилар: Тиаго Безерра “Пахтакор”, Миржамол Қосимов “Бунёдкор”, Санжар Рашидов “Сўғдиёна”.  

Ҳужумчилар: Иззатилла Абдуллаев “Сўғдиёна”, Марат Бикмаев “Локомотив”, Драган Черан “Насаф”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!