Олий лига. 28-турда энг кўп мухлис Пуйоль кузатган баҳсга ташриф буюрди

Хабарингиз бор 8-9 ноябр кунлари Олий лигада 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Икки кун давом этган баҳсларнинг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур беллашувларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

28-тур учрашувларида стадионларга жами 33 841 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5 640 мухлис деганидир.

Энг кўп ишқибоз бўйича кўрсатгич – Тошкентдаги “Пахтакор” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги баҳсда қайд этилди – 11 067.

Қўқонда ўтган “голлар шоуси” – “Қўқон-1912” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилиш учун эса “Марказий” стадионга 7551 нафар мухлис ташриф буюрди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика “Локомоив” клубига тегишли. Тошкентда ўтган “Локомотив” – “Бухоро” ўйинини 1071 нафар мухлис стадиондан туриб кузатди.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Насаф” (Қарши) – “Шўртан” (Ғузор) 3:0. 2748 томошабин

“Пахтакор” (Тошкент) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 2:0.  11067 томошабин  

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент) 2:5.  7551 томошабин 

“Динамо” (Самарқанд) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0. 5102 томошабин

“Навбаҳор (Наманган) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 4:1. 4581 томошабин

“Машъал” (Муборак) – “Қизилқум” (Навоий) 4:0. 1721 томошабин

“Локомотив” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 2:0. 1071 томошабин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!