Олий лига: 3-турда ҳам Намангандаги ўйинга энг кўп томошабин ташриф буюрди

 

Хабарингиз бор, 12-18 март кунлари олий лига 3-тур ўйинлари ўтказилди.

Мазкур турдан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Локомотив” иштирокидаги ўйинлар қолдирилди. Лекин шундай бўлсада, мухлислар ушбу тур мобайнида бир қатор кутилмаган натижаларнинг гувоҳи бўлишди. Улар ҳақида ҳафта давомида танишиб бордингиз деб ўйлаймиз.  

Учинчи турда стадионларимизга 44824 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 7471 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини 18992 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди. Бу кўрсатгич олий лига 3-туридаги энг яхшисидир. “Водий дербиси” бу турда энг кўп мухлисни ўзига қарата олди. Ўтган йили мавсум давомида ишқибозларни тўлдириб турган “Бухоро” стадионига бу сафар 7631 мухлис ташриф буюрди холос.

Энг кам томошабин борасида гапирмаса ҳам бўлади. Салбий натижа доимгидек Тошкентдаги ўйинларга тўғри келмоқда. Бу гал “Пахтакор” – “Динамо” баҳсини 2117 ишқибоз кузатиб борди.

 

Қуйида ушбу турдаги қайси ўйинларга қанча томошабин жам бўлгани билан танишишингиз мумкин.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Нефтчи» (Фарғона)– 1:1. 18992 томошабин.

«Бухоро» (Бухоро) – «Обод» (Тошкент)– 0:1. 7631 томошабин.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий) – 1:0. 7621 томошабин.

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) – 0:2. 4751 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)– 3:2. 3712 томошабин.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:1. 2117 томошабин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!