Олий лига: 6-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

17 апрель,2017, 16:12 971

Олий лига: 6-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

 

Хабарингиз бор, 14-16 апрель кунлари олий лига 6-тур ўйинлари ўтказилди.

Олдинги турда бўлгани каби бу гал ҳам учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилди. Шу билан биргаликда ушбу турда ҳимоячилар ўзларини кўпроқ кўрсатишди. Шунинг учун бу тур рамзий терма жамоамизни кўпроқ гол урган футболчилардан туздик.

Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича 6-тур рамзий терма жамоаси билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабон: Асилбек Амонов “Навбаҳор

Ҳимоячилар: Дилшодбек Аҳмадалиев “Бунёдкор”, Акмал Холмуродов “Қўқон-1912”, Кахи Махарадзе “Локомотив”, Владислав Касминин “Олмалиқ”.

Ярим ҳимоячилар: Достонбек Ҳамдамов “Бунёдкор”, Санжар Рашидов “Сўғдиёна”, Жавоҳир Қаҳрамонов “Динамо”.  

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев “Локомотив”, Игорь Таран “Шўртан”, Ҳумоюн Муртазоев “Машъал”.