Олий лига. 9-тур. Бугун "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади

4 май, 10:20 397

Олий лига. 9-тур. Бугун


Бугун Олий Лига 9-тур баҳслари давом эттирилади. Тур доирасида битта учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида амалдаги чемпион Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилади.

Кеча бўлиб ўтган турнинг илк баҳсида “Бунёдкор” мусобақа жавдалининг сўнгги поғонасида бораётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан муроса йўлини танлаб, очколарни бўлиб олишди. 1:1.

“Навбаҳор” бундан олдинги турда Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлиб, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва муҳим бир очкодан қуруқ қолган эди.

“Локомотив” эса ўз майдонида “Обод”ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп йўллаган. Мазкур ғалабадан сўнг “темирйўлчилар” 18 очко билан мусобақа жавдалида етакчилик қилаётган бўлса, “Навбаҳор” 14 очко билан 5-поғонада бормоқда.

Олий Лига 9-тур
04.05.2017
18:00 “Навбаҳор” (Наманган) – “Локомотив” (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.