Олий лига. Абрамов бошчилигидаги “Нефтчи” ўз майдонида “Металлург”га мағлуб бўлди
Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” жамоаси Олий лига 15-турида “Металлург”ни қабул қилди.
Қизиқарли тарзда кечган баҳсда меҳмонлар Зохид Абдуллаев хамда Мурод Тошматовларнинг голлари эвазига сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлишди.
Эътиборлиси, Вадим Абрамов фарғоналиклар устозига айланганидан буён “Нефтчи” ўтказилган 3 та баҳснинг бирортасида ғалаба қозона олмади.
25 июнь (якшанба)
Олий лига. 15-тур
“Нефтчи” – “Металлург” 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: Зохид Абдуллаев, Мурод Тошматов.
"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Акрам Бахриддинов(Ризо Айвазов), Мўйдин Мамазулумов, Ҳусниддин Ғофуров, Музаффар Музаффаров, Жавоҳирбек Расулов, Дилёрбек Эрматов(Аббосбек Махсталиев), Муҳсинжон Убайдуллаев, Абдурахмон Абдулҳақов, Никита Павленко(Бахтиёр Ёқубов).
Захира: Ўткир Юсупов, Фурқат Ҳасанбоев, Саиджон Абдужабборов, Аброрбек Исмоилов,
"Металлург": Суҳроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Аюбхон Нўъмонов, Мурод Тошматов, Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов, Исломжон Исоқжоов, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: Зафар Сафоев, Вусол Магеррамов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Санжар Қодирқулов, Достон Турсунов, Тимур Усмонов.
Фикрлар