Олий лига. Биринчи тур. Рақамларда

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига старт берилди. 3-4 март кунлари олий лига-2017 биринчи тур учрашувлари ўтказилди. Унда эътиборга молик бўлган натижалар қайд этилди.  

Қуйида биринчи тур статистикаси билан танишишингиз мумкин.

Ўтказилган 8 ўйинда 16 гол бўлди. Бирорта ҳам учрашувда дуранг қайд этилмади. 5 та баҳсда мезбонлар зафар қучишди. 3 беллашувда эса меҳмонларнинг қўли баланд келди. Барча ўйинларда дарвозалар ишғол қилинди. 3 та беллашувда 1:0, битта баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди.  

Олий лига-2017нинг биринчи голини “Металлург”дан Даврон Каримқулов ўз дарвозасига киритди. Турнинг сўнгги голи Достонбек Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.  

Биринчи турда фақатгина Жамшид Искандаров дубл қайд этди. Энг тезкор голни “Насаф” киритди. Қаршиликлар сафида тўп тепган Баҳром Абдураҳимов 6-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу турда 15 футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қолаверса, 5 футболчи ўзининг янги клубидаги дебют баҳси гол уришга эришди. 26 ўйинчи сариқ карточка ишлаб олган бўлса, бир футболчи иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди.

Ўйинлари сони – 8 та

Урилган голлар – 16 та

Мезбонларнинг ғалабаси – 5 та

Меҳмонларнинг ғалабаси – 3 та

Дуранг бўлган учрашувлар сони – йўқ

Гол урилмаган ўйинлар – йўқ

Автоголлар сони – 1 та (Даврон Каримқулов “Металлург”)

Чемпионатнинг биринчи голи – 55-дақиқа (Даврон Каримқулов автогол “Металлург”)

Энг тезкор гол – 6-дақиқа Баҳром Абдураҳимов “Насаф”

Йирик ҳисоб қайд этилган ўйин – йўқ

Энг кўп гол урилган ўйин – “Пахтакор” – “Қизилқум” – 3:1

Битта гол урган футболчилар сони – 14 та

Дубл қайд этганлар сони – 1 та (Жамшид Искандаров “Пахтакор”)

Хет-трик қайд этганлар сони – йўқ

Биринчи таймда урилган голлар сони – 5 та

Иккинчи бўлимда урилган голлар сони – 11 та

Сариқ карточка олган футболчилар сони – 26 та

Четлатилган футболчилар сони – 1 та

Умуман сариқ карточка кўрсатилмаган ўйинлар сони – йўқ

Захирадан тушиб гол урганлар сони – 2та

 

Бекзод ИСАЕВ тайёрлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!