Олий лига: Бугун 5-турга старт берилади

6 апрель, 11:29 305

Олий лига: Бугун 5-турга старт берилади

 

Бугун олий лига 5-тур ўйинларига старт берилади. Кун доирасидан 2 та учрашув ўрин олган. Унда “Шўртан” Ғузорда “Локомотив”ни қабул қилса, Тошкентда “Қизилқум” “қалдирғочлар” меҳмони бўлишади.

Қуйида ушбу баҳсларнинг бошланиш вақтлари билан танишишингиз мумкин.

17:00. “Шўртан” – “Локомотив”

18:00. “Бунёдкор” – “Қизилқум”

Кеча ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ҳам беллашишган. Унда “Шўртан” “Локомотив”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” эса навоийликлар дарвозасини 5 бор ишғол қилди – 5:1.