Олий лига: Бугун Наманганда “Водий дербиси”

16 март, 11:13 283

Олий лига: Бугун Наманганда “Водий дербиси”

 

Бугун олий лига 3-туридан ўрин олган ўйин ўтказилади. Унда Наманганда “Навбаҳор” Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. “Водий дербиси” 17:00да старт олади.

Кеча ушбу клубларнинг ёшлар жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда томонлар бир мартадан дарвозаларни ишғол қилишди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Маълумот ўрнида, Илҳом Мўминжонов шогирдлари 2 та ўйинда 3 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда боришмоқда. Андрей Фёдоров жамоаси эса битта дуранг эвазига 11-поғонани банд этган.