Олий лига. Бугун учинчи ўрин учун баҳслар бошланади

19 апрель, 12:10 179

Олий лига. Бугун учинчи ўрин учун баҳслар бошланади

 

Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионати учинчи ўрин учун беллашувларига старт берилади. Бронза медалларини қўлга киритиш мақсадида Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Учрашув 15:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионатимизнинг плей-офф ўйинлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади.

Олий лига

Учинчи ўрин учун

19.04.2017

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

Барча ишқибозларни "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз. Аренага кириш бепул.