Олий лига: “Бухоро” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги статистикаси

4 апрель, 11:58 597

Олий лига: “Бухоро” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги статистикаси

 

Хабарингиз бор, 7 апрель куни олий лига 7-тур доирасида “Бухоро” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Нефтчи” матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

“Бухоро” – “Нефтчи” қарама-қаршилиги статистикаси:

7 апрель куни "Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўзаро ўйинлардаги 49-беллашувда иштирок этишади. "Нефтчи" мазкур рақибни 34 марта мағлуб этган, бухороликлар эса 12 ўйинда уч очкога эга чиқишган.

Ўзаро ўйинларда "Нефтчи" Бухоро клуби дарвозасига 97 та гол урган рақиб эса 41 марта мазкур вазифани уддасидан чиққан.

Ўтган мавсумдаги хар иккала баҳсда ҳам бухороликлар зафар қучишган. Бухорода бўлиб ўтган ўйинда 2:0 натижаси қайд этилган бўлса Фарғонадаги баҳсда 0:1 ҳисоби кузатилган.