Олий лига: “Динамо” 4-турга келиб ўз дарвозасидан гол ўтказди

31 март, 16:30 603

Олий лига: “Динамо” 4-турга келиб ўз дарвозасидан гол ўтказди

 

Хабарингиз бор, айни пайтда олий лига 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бу мавсум чемпионатда иштирок этаётган Самарқанднинг “Динамо” клуби турнир жадвалини бошқариб бормоқда.

Қолаверса, самарқандликлар шу пайтга қадар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришганди. Аммо бугун ўз майдонларидаги “Навбаҳор”га қарши баҳсда гол ўтказиб юборишларига тўғри келди. Гол муаллифи Ойбек Қиличев.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” – “Динамо” 0:2, “Динамо” – “Шўртан” 3:0, “Пахтакор” – “Динамо” 0:1 учрашувларида “шерлар” қуруқ ғалабаларга эришганди.