Олий лига: “Динамо” бу гал ҳам Самарқанддаги ўйинга энг кўп мухлисларни жамлай олди

1 апрель, 11:50 1136

Олий лига: “Динамо” бу гал ҳам Самарқанддаги ўйинга энг кўп мухлисларни жамлай олди

 

Хабарингиз бор, 30-31 март кунлари олий лига 4-тур ўйинлари ўтказилди.

2 кун бўлиб ўтган олий лига 4-тур учрашувлари бизга бир қанча кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан Муборакда “Машъал” “Пахтакор”дан йирик ҳисобда устун келаган бўлса – 3:0, “Локомотив” ўз уйида “Олмалиқ”ни янчиб ташлади – 5:0. “Бунёдкор” эса сафарда “Обод” билан муроса кўчасини танлади.

Биз ҳозир эътиборингизга ушбу тур баҳсларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтамиз.

Тўртинчи турда стадионларимизга 37899 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 4737 мухлис келди дегани. Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Қизилқум” – “Бухоро” баҳсини 10103 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди.

Энг кўп мухлис Самарқанддаги ўйинга йиғилди. “Динамо” – “Навбаҳор” беллашувини 13105 одам шоҳиди бўлди.  Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, самарқандликлар ўз уйларидаги ўйинларда мухлис жамғариш бўйича ҳозирча бошқа жамоаларга ўрнак бўлишмоқда.

“Динамо” олий лигага мухлислари билан қайтган кўринади. Иккинчи турда энг кўп томошабин Самарқандда

“Қалдирғочлар”ни муҳим 2 очкодан маҳрум этган “Обод”нинг уй стадионига энг кам мухлис ташриф буюрди. “Обод” – “Бунёдкор” учрашувига 721 ишқибоз келди холос. Фарғонада вилоят дербисини 4213 ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди. 

Қуйида иккинчи турда қайси ўйинларга қанча мухлис жамланганлигининг кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин. 

«Динамо» (Самарқанд) - «Навбахор» (Наманган)  - 0:1. 13105 Томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро) – 0:1. 10103 Томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон–1912» (Қўқон) – 1:2. 4213 Томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)– 4:0. 4122 Томошабин.

«Машъал» (Муборак) - «Пахтакор» (Тошкент) – 3:0. 3447 Томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 5:0. 1252 Томошабин.

«Металлург» (Бекобод) - «Шуртан» (Ғузор) – 4:2. 936 Томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)– 1:1. 721 томошабин.