Олий лига: Иккинчи давра рамзий терма жамоаси (Фото)

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин олий лига-2017 ўйинлари якунланди. Ушбу давр мобайнида бир қатор кутилган ва садосифий натижалар қайд этилди. Шу билан бирга учрашувларда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳам етарлича топилади.

SPORTS.uz интернет ахборот портали эса анъанага мувофиқ иккинчи давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Демак, SPORTS.uz  талқинига кўра иккинчи давра рамзий терма жамоасидан “Локомотив” ва “Насаф”дан 3тадан, “Бунёдкор”дан 2та, “Динамо”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”дан 1тадан ўйинчи ўрин олди.  

Олий лига. Биринчи давра рамзий терма жамоаси (Фото)

Дарвозабон: Санжар Қувватов “Насаф”.

Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов “Насаф”, Марко Симич “Пахтакор”, Аднан Ораховац “Динамо”, Акрамжон Комилов “Бунёдкор”.

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров “Бунёдкор”, Сардор Мирзаев “Локомотив”, Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”.

Ҳужумчилар: Драган Черан “Насаф”, Марат Бикмаев “Локомотив”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!