Олий лига: “Локомотив” Тошкентда “Қўқон-1912”ни йирик ҳисобда таслим этди

Бугун олий лига 26-туридан ўрин олган ягона беллашув бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912” билан куч синашди. Учрашувда дастлаб Марат Бикмаевнинг зарбасидан сўнг Сурод Холмуҳаммедов ўз дарвозасига киритиб қўйди. Биринчи тайм охирларида эса Бикмаев ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди – 2:0.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар посбони қайтарган тўпни Санжар Шоаҳмедов дарвозага жойлаб қўйишга эришди – 3:0. Қолган дақиқалардан томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин беллашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.  

Шу тариқа, олдинги тур “Водий дербиси”да ғалаба қозонган “Қўқон-1912” Тошкентда “Локомотив”га йирик ҳисобида мағлуб бўлди.

Олий лига-2017. 26-тур

25 октябрь, чоршанба

16:30. “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

Голлар: Мурод Ҳолмуҳаммедов автогол 10, Марат Бикмаев 42, Санжар Шоаҳмедов 61 

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 9. Икром Алибоев (18. Тимур Кападзе, 72), 10. Марат Бикмаев, 11. Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22. Мурод Бобожонов, 79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Махаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99. Жалолиддин Машарипов, 51 ).

Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев, 61), 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 45), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4. Баҳодир Акрамов, 64), 99. Филип Райевац

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Андрей Сидоров, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Бердиев 31, Марат Бикмаев 50, Мурод Ҳолмуҳаммедов 78

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: С. Ризаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!