Олий лига. "Насаф" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун Олий лига 4-тур учрашувларига старт берилди. Қарши шахрида "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди. Учрашув "Насаф" жамоасининг тўлиқ устунлигида ўтди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашди. 

“Насаф” – “Сўғдиёна” – 4 : 0 

Голлар: Драган Черан 18,81 Одил Хамробеков 22, Бобир Абдуҳолиқов 89

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов,  22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Сайдулло Раҳматов, 69.Драган Черан.

Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 14.Шароф Муҳитдинов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов.

“Сўғдиёна”: 1.Сарвар Каримов, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орипов, 6.Суннат Мамадалиев, 7.Санжар Рашидов (с), 8.Сухроб Қобилов, 17.Ихтиёр Тошпўлатов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 59.Сарвар Жўраев, 77.Сардор Эминов.

Захира: 12.Шохрух Эшбўтаев, 10.Алишер Маҳмудов, 11.Шохруҳ Достонов, 13.Рустам Аъзамов, 15.Изатилла Абдуллаев, 22.Достон Абдураҳмонов, 34.Омон-биик Ҳалилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!